Тошкентда автобус юк машинаси билан тўқнашди. Жабрланганлар бор

Жамият

image

Бугун, 9 июнь куни соат 14:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани Қора-қамиш кўчасида, “Тансиқбоев” бозори қаршисида юк автомобили ва йўловчи ташувчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ воқеа жойидан хабар бермоқда.

Афтидан, юк автомобили кутилмаганда кескин тормоз олгани сабабли, ортдан келаётган автобус унга урилган. Натижада автобуснинг олд ва ён ойналари синган.

Ҳодиса жойига Патруль-пост хизмати ходимлари етиб келган. ЙТҲда камида икки киши жароҳатлангани айтилмоқда. Ҳодиса бўйича расмий идоралар ҳозирча маълумот бермади.

Эслатиб ўтамиз, эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб “яшил” ва “ сариқ” тоифага киритилган ҳудудларда жорий йилнинг 8 июнидан жамоат транспортлари юришни бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг