Коронавирус: 950 нафар бемор соғайди, 6 нафари вафот этди

Жамият

image

Бугун, 10 август куни Ўзбекистонда 695 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 143 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 552 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида эса 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Сурхондарё, Сирдарё, Навоий, Андижон, Жиззах, Бухоро, Наманган, Хоразм ҳамда Фарғона вилоятларида жами 950 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 31 304 нафар бемордан 22 992 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 73 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 112 нафар бемордан 1 361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

465

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг