Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди. Жароҳатланганлар бор
3-саҳифа
−
29 Ноябрь 2023
6374Бугун, 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Mercedes-Benz русумли автобус ва MAN юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда автобуснинг 3 нафар йўловчиси жароҳатланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ маълум қилди.
Бугун соат 06:50 ларда, Mercedes-Benz русумли автобус Янгиҳаёт тумани, Бинокор кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда қарама-қарши томондан келаётган MAN юк автомобили автобусга келиб урилган.
Дастабки маълумотга кўра, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автобуснинг 3 нафар йўловчиси енгил тан жароҳати олган, автобус ва юк автомобили техник шикастланган.
Бундан келиб чиқадики, ижтимоий тармоқларда ушбу ЙТҲда одам вафот этгани ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топмади.
“Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрнатилган тартибда расмийлаштирилганини маълум қиламиз. Ҳурматли пиёдалар! Йўлларда ҳаракатланаётганингизда йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни ва йўлларда эътиборли бўлишингизни сўраймиз!” дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилоятининг Бувайда туманида қалин туман туфайли 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь