Тошкентда автобус ва метро учун йўлкира расман 3 минг сўм этиб белгиланди

Жамият

image

2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 000 (уч минг) сўм этиб белгиланди. Бу ҳақда  кеча 13 декабрь куни Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори имзоланди.

Қайд этилишича, бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади – 1 700 сўм. Барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.

Нақд пул орқали автобусларда ҳаракатланиш учун Тошкент шаҳридаги бекатларда ва улар яқинида ўрнатилган барча тўлов қурилмалари инфокиосклари орқали бир марталик чипта харид қилиш керак бўлади.

Бундан ташқари, кўп марталик – 2, 5, 7 кун амал қиладиган тариф режалари ҳам жорий қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев фуқароларнинг оворагарчилигига чек қўйиш вақти келганини таъкидлаб, барча ҳужжатларни ўрнини босадиган битта – ижтимоий карта жорий этилишини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент автобус метро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг