Тошкентда автобус ва электробус тўқнашиб кетди
Жамият
−
26 Ноябрь 2023
7969Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, ҳолат кеча, 25 ноябрь куни соат 13:10 ларда Юнусобод тумани Шаҳристон метро бекатида содир бўлган. Унда 51-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи А.Ж. бошқарувидаги электробус ҳамда Р.А. бошқарувидаги 2М-сонли автобус эҳтиётсизлик оқибатида тўқнашган.
Дастабки маълумотга кўра, автобус йўловчилари орасида ҳеч ким ушбу ЙТҲдан тан жароҳати олмаган. Yutong русумли электробус ва King Long русумли автобус техник шикастланган.
“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарияти ҳамда “Идоралараро тезкор штаб” ишчи гуруҳи масъул ходимлари ҳодиса содир бўлган жойга чиқиб, йўл-транспорт ҳодисасининг келиб чиқиш сабаблари ўрганилди ҳамда йўл-транспорт ҳодисаси бўйича бошқарув раиси ўринбосари бошчилигида ҳодиса юзасидан хизмат текшируви тайинланди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида Тошкент-Бухоро йўналиши бўйича қатновчи автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраши оқибатида 1 киши ҳалок бўлган эди.
LiveБарчаси