Тошкентда автобус маст эркакни уриб юборди
Жамият
−
21 Ноябрь 2023
4579Кеча, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 82-сонли автобус ва фуқаро иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" хабар берди.
Унга кўра, кеча соат 17:37 ларда "8-автобус саройи" филиалига қарашли 82-сонли Yutong CNG автобуси йўлнинг белгиланмаган қисмидан тўсатдан югуриб келган маст ҳолатдаги фуқарони уриб юборган. Ҳолат автобус Олмазор тумани Гулсарой кўчасидан ҳаракатланиб келиб Қорасарой кўчасига қайрилиб олиш вақтида содир бўлган.
47 ёшли фуқаро тан жароҳати олгани сабабли воқеа жойига тез ёрдам чақирилган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. ЙТҲ Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент аэропортида автобус самолётга бориб урилгани ҳақида хабар бергандик.