Тошкент аэропортида автобус самолётга бориб урилди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент аэропортида автобус самолёт билан тўқнашгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида QALAMPIR.UZ “Uzbekistan Airports” ахборот хизмати ходими Аҳмаджон Орифжонов билан боғланди.

Тармоқларда тарқалган хабарларга кўра, кеча, 17 ноябрь куни тунда Тошкент аэропортида автобус Airbus A320 самолётининг бурнига тегиб кетган.

Аҳмаджон Орифжоновнинг маълум қилишича, ушбу воқеада жиддий ҳолат кузатилмаган. Самолёт ичида йўловчилар бўлмаган ва ҳеч ким жароҳат олмаган.

Самолёт текширувлардан сўнг парвозга тайёрланиб, рейсга чиқариб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда самолётларни суратга олган болалар қўлга олинганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

автобус Тошкент аэропорти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг