Тошкентда автобус ҳайдовчиси эшикни скотч ва полиетилен билан беркитиб ҳаракатланди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида йўловчи ташувчи автобуслардан бирининг ўрта эшик ойнаси синган ва ушбу эшик полиэтилин пакет билан ёпилган ҳолатда ҳаракатланаётгани акс этган сурат тарқалди. “Toshshahartransxizmat” АЖ ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича. ушбу ҳолат кеча 19 ноябрь куни “4-Автобус саройи” тасарруфидаги  Mercedes-Benz LF русумли 122-сонли йўналишли автобуси билан содир бўлган. 

Маълум қилинишича, автобус ҳайдовчиси Қўйлиқ массивидан ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб, ерусти метроси қурилиши олиб борилаётган қисмидан ўтаётганда автобуснинг ўрта эшигига тош келиб тегиши оқибатида транспорт воситаси эшигининг ойна қисми синиб кетган.

Шундан сўнг, ҳайдовчи шикастланган автобусни зудлик билан “4-Автобус саройи”га киритган ҳамда ойнаси синган эшик тегишли мутахассислар томонидан тезкорлик билан таъмирланиб, йўналишга қайтиб чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

автобус

Баҳолаганлар

496

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг