Тошкентда август ойида 14 та радар ўрнатилди
Жамият
−
14 Сентябрь 2022
5179Жорий йилнинг август ойида Тошкент шаҳрида 14 та онлайн режимда ишловчи стационар радар ўрнатилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бош бошқармаси хабар берди.
Маълумотга кўра, онлайн режимда ишловчи барча радарлар биргина Олмазор тумани ҳудудида ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, Ўзбекистонда туман (шаҳар) ҳокимликларига ўз ҳудудларидаги автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ҳуқуқи берилган.