Тошкентда ака-ука жанжали ўлим билан якун топди
3-саҳифа
−
25 Май 2023
15663Тошкентда ука акасини қасддан пичоқлаб ўлдирди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати QALAMPIR.UZ’га маълумот берди.
Аниқланишича, кеча, 24 май куни соат тахминан 00:30 ларда Миробод туманида жойлашган “Ойбек” метро бекати атрофида 2002 йил 18 июнда туғилган Ш.О. ўзининг 1998 йил 13 апрелда туғилган акаси Л.О. билан жанжаллашган. Жанжал оқибатида ука акасининг кўкрак қафаси олд қисмига ўткир тиғли пичоқ билан бир маротаба уриб қасддан ўлдирган ва воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман прокуратураси томонидан 2023 йил 24 май куни ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.