Тошкентда 9 ёшли қизни уриб кетиб, ҳаётига нуқта қўйган ҳайдовчи қамалди
3-саҳифа
−
10 Май 7947 1 дақиқа
2024 йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент шаҳрида BYD русумли автомобиль мактаб ўқувчисини уриб юборган ва ҳодиса оқибатида 9 ёшли қизча вафот этганди. Ушбу бахтсиз ҳодисани содир этган ҳайдовчи тўрт йил озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, воқеа 19 сентябрь куни соат тахминан 14:00 ларда Сергели туманида рўй берган. Мазкур ҳолат юзасидан эса суд иши Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судида кўриб чиқилган. Судланувчи Жиноят кодексининг 266-моддасининг (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан айбли деб топилган ва у икки йил барча турдаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган. Шу билан биргаликда, қоидабузар ҳайдовчига нисбатан тўрт йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 май куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида Lacetti автомашинаси пиёдани уриб юборганди ва у шифохонада вафот этганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь