Тошкентда 9 май муносабати билан байрам салюти отилади
Жамият
−
20 Февраль
24899 май куни Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида байрам салюти ва мушакбозлик бўлиб ўтади. Бу кеча, 19 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев қабул қилган тегишли қарорда белгиланган.
Қайд этилишича, асосий тадбирлар “Фаровонлик, тинчлик ва Ватан ҳимояси йўлидаги қаҳрамонлик унутилмайди” шиори остида ўтказилади. Уруш фахрийлари ва фронт орти меҳнаткашлари моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиб, уларга юбилей медаллари топширилади. Хусусан, тантанали маросимлар, маънавий-маърифий тадбирлар, уч авлод учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган. Фахрийларга санаторийларга бепул йўлланмалар берилади, патронаж хизмати ва тиббий ёрдам ташкил этилади.
Шунингдек, 9 май куни соат 21:00 да “Янги Ўзбекистон” боғида байрам салюти ва мушакбозлик бўлиб ўтади. Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тантанали тадбирлар ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, байрам салюти ва мушакбозликни ташкил этиш чораларини кўриш топширилди. Иккинчи жаҳон урушининг ёлғиз ва кам таъминланган қатнашчилари яшайдиган жойларни таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлари амалга оширилади.
Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир Абдулла Арипов ва Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов зиммасига юклатилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 10 000 АҚШ доллари миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилиши ҳақида хабар берилганди.
Моҳимбегим Маъруфалиева
LiveБарчаси
Хоразмда ўқитувчига ҳайкал қўйилди.
13 Апрель
Самарқандда юк машинаси ёниб кетди.
13 Апрель