Германияда Янги йил оқшомида 5 киши салют қурбони бўлди
Олам
−
01 Январь
5050Германиянинг бир нечта федерал штатларида беш киши Янги йил арафасида пиротехника билан эҳтиётсиз муносабатда бўлиш оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
Полиция хабарига кўра, Гезеке шаҳри (Шимолий Рейн-Вестфалия) яқинидаги далада отилган мушакбозлик оқибатида 24 ёшли йигит ҳалок бўлди. Ҳодиса юзасидан тергов давом этмоқда.
Саксониянинг Ошац шаҳрида эса 45 ёшли эркак портлаш оқибатида бошидан қаттиқ жароҳат олиб, шифохонада вафот этган. Полиция вакилининг сўзларига кўра, одамларнинг ўлимига олиб келган фейерверклар юқори қувватли бўлиб, уларни сотиб олиш ва ишлатиш учун махсус рухсат ёки ўқитиш талаб қилинади.
Саксонияда пиротехника қурбони ҳам рўйхатга олинган: 50 ёшли эркак Дёбельн яқинида қўлбола пиротехникани портлатмоқчи бўлган. Полиция маълумотларига кўра, у бошидан жиддий жароҳат олган ва воқеа жойида вафот этган.
Ярим тундан сўнг Гамбургда яна бир фожиа юз берди. 20 ёшли йигит мушакбозликда ҳалок бўлган.
Шунингдек, Бранденбургда фожиали оқибатларга олиб келган пиротехника ҳодисаси юз берди. Креммен шаҳрида 21 ёшли йигит мушакбозлик пайтида вафот этган. Бундан ташқари, штат полицияси маълумотларига кўра, салютлар билан боғлиқ яна иккита бахтсиз ҳодиса уч кишининг оғир куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилиши билан якунланган.
Берлинда Янги йил арафасида жамоат тартибини бузувчилар билан тўқнашувда 13 полициячи жароҳат олган. Улардан бири ўзига қарата отилган пиротехникадан қаттиқ куйиш жароҳати олган.
LiveБарчаси