Тошкентда 76 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Жамият

image

Тошкентда коронавируснинг ўн саккизинчи қурбони берилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшовчи фуқарода 28 май куни COVID-19 инфекцияси тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. Бундан аввал бемор узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.

Маълум қилинишича, 31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам COVID-19 инфекцияси тасдиқланган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

362

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг