Тошкентда 7 яшар қизга шилқимлик қилган эркак қидирилмоқда
3-саҳифа
−
08 Июнь 2023
13267Пойтахт Тошкент шаҳрида 7 яшар қизга шилқимлик қилган эркак қидирилмоқда. Бу ҳақда “Сукут сақлама” (“Не молчи”) лойиҳаси хабар берди.
Келтирилишича, кеча, 7 июнь куни соат тахминан 17:00 да Мирзо Улуғбек туманида (Мусаввирлар бекати) ўрта ёшдаги бегона эркак 7 яшар қиз орқасидан кўп қаватли уйнинг подъездига кирган. Қиз ўша подъезднинг 1-қаватида турадиган дугонасининг олдига келган.
Эркак қизни қўрқитиб, рўпарадаги эшик олдига олиб бориб, қизни ўпиб, бошқа уятсиз ҳатти-ҳаракатлар қилган.
“Бундан ёмони ҳам содир бўлиши мумкин эди, лекин очилган эшик уни чўчитиб қўйди. Қизнинг дугонаси унинг келавермаганидан ҳавотир олиб, ўзи кўчага чиқади. Жабрланувчининг ота-онаси дарҳол ички ишлар органларига мурожаат қилишди. Бугун Прокуратурада ҳам бўлишди. Тўлиқ видео таҳририятимиз ва органларда мавжуд. Эркак қидирилмоқда”, дейилади хабарда.
Фуқаролардан агар юқорида сурати келтирилган эркак ҳақида бирор маълумотга эга бўлишса, 102 рақамига қўнғироқ қилиш сўралмоқда.
“Бу жиноят одатда хавфсизлик чоралари кучайтирилган Президент трассаси бўйлаб содир бўлган. Аммо қиз ота-онасининг сўзларига кўра, эркак ўтиб кетган кўча бўйлаб маҳалла ва туман ИИБ ходимларининг ички камералари ишламас экан. Трассадаги камералар ҳалигача кўтарилмади. Агар подъездда аҳоли ўрнатган камера бўлмаганида, эркак ҳақида умуман маълумот бўлмасди. Бу одамни топишда ёрдам керак”, дея таъкидланади хабарда.