Тошкентда 6-синф ўқувчиси дарс пайтида вафот этди
3-саҳифа
−
07 октябр 2023 22031 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Юнусобод туманидаги 259-мактабнинг 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарси чоғида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур ҳолатни тасдиқлади.
“Юнусобод туманидаги 259-сонли умумтаълим мактабида 2023-йил 6-октябрь куни тахминан соат 11:10 ларда дарс жадвали асосида 6-“Д" синфида 4-соат жисмоний тарбия дарсида, жисмоний тарбия ўқитувчиси М.К. йиллик иш режасига асосан “Футбол амалиёти. Тўп билан ҳаракатланиш” мавзусида дарс ўтаётган вақтида, шу синф ўқувчиси 2011 йил 23 мартда туғилган М.С. нинг кўкрак қафасига копток тегиши натижасида ҳушини йўқотган”, дейилади расмий муносабатда.
Билдирилишича, ўқувчи зудлик билан тумандаги 7-сонли шифохонага олиб борилган. Шифокорлар томонидан тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай ўқувчи М.С. вафот этган.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, М.С. га юракнинг рефлектор тўхташи, ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги, бош мия ва ўпка шиши, юрак гипертрофияси ва юрак туғма нуқсони ташхиси қўйилган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август