Тошкентда 580 минг долларга ноқонуний ер сотмоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент, Андижон ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хаавфсизлик хизмати хабар берди.

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбари Паркент туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, мазкур фермер хўжалигига тегишли 42,5 гектар ер майдонини харидорга гўёки 51 гектар эканини айтиб, уни 580 минг АҚШ долларига сотишга келишади. Аммо улар сўралган сумманинг 550 минг долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Шунингдек, вилоятнинг Нурафшон шаҳрида яшовчи 1968 йилда туғилган шахс ўзининг турмуш ўртоғига Ўрта Чирчиқ туман ҳокимлиги томонидан ободонлаштириш ҳамда боғ барпо қилиш учун ажратиб берилган 3,64 гектар ер майдонининг 2 гектарини 1971 йилда туғилган таниши билан келишган ҳолда харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 560 минг доллар талаб қилиб, пулнинг 60 минг доллар қисмини олган вақтида уларнинг жиноий ҳаракатларига чек қўйилади.

Фарғона вилоятида кузатилган ҳолатда эса Данғара туманида яшовчи 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро ўзига 2017 йилда туман ҳокимлиги томонидан боғдорчилик қилиш учун ажратилган 1,3 гектар ер майдонида иссиқхона қуришга рухсат олингани ҳақида ёлғон гапириб, 410 минг АҚШ доллар эвазига уни харидор номига расмийлаштириб беришини айтади. Аммо у сўралган пул маблағидан 35 минг долларини олган вақтида ушланади.

Вилоятнинг Қўқон шаҳридаги ҳолатда эса 1991 йилда туғилган фуқаро тадбиркорнинг ишончига кириб, шаҳар ҳокимлиги захирасида бўлган 5 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 50 минг доллар талаб қилади. Лекин у аванс сифатида пулнинг 20 минг долларини олган вақтида ушланди. Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг шериги бўлган 1956 йилда туғилган шахс ҳокимият тизимида ишловчи танишлари ёрдамида ушбу ер майдони бўйича тегишли ҳужжатларни тайёрлатиб бериш эвазига 5000 доллар олган пайтида қўлга олинди.

Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида эса 1981 йилда туғилган фуқаро шаҳар ҳудудидаги “Бўстон” ёшлар кичик зонасида жойлашган 10 сотих ерни мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 46 минг доллар талаб қилади ва сўралган пулнинг 25 минг долларини олган вақтида ушланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ва Жиззахда ҳоким ёрдамчилари пора билан ушланганди.Шунингдек, “Ўзбекфильм”нинг сохта ходими пора олганда қўлга тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Андижон ноқонуний

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг