“Ўзбекфильм”нинг сохта ходими пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри ҳамда Самарқанд, Тошкент вилоятларида бир нечта масъуллар пора қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Жумладан, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ўзини гўёки “Ўзбекфильм” давлат унитар корхонасида масъул лавозимда ишловчи шахс сифатида таништирган. У Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида жазо ўтаётган маҳкума аёл ҳаётига бағишланган кўп қисмли сериални суратга олиш учун Кинематография агентлиги ҳузуридаги Бадиий кенгашда ишловчи танишлари орқали рухсат олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Иккинчи бир ҳолатда эса “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятига қарашли Жанубий кон бошқармасининг бўлим бошлиғи ўринбосари Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида яшовчи 2 нафар фуқарони ушбу кон бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган. Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, мазкур шахс 2023 йилнинг сентябрь ойида “Зармитан” конига ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, туманда истиқомат қилувчи 4 нафар фуқародан жами 9 минг АҚШ доллари олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Тошкент вилоятидаги ҳолатда консалтинг фирма раҳбари ўзининг юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали, пойтахтлик фуқарога чет тилини билиш бўйича миллий сертификат олиб бериб, уни Тошкент давлат юридик университетининг магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда эса маҳбуснинг жазосини енгиллаштириш учун пора олган қамоқхона бошлиғи қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Самарқанд Тошкент шаҳри “Ўзбекфильм” “Навоий кон-металлургия комбинати”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг