Тошкентда 500 миллион сўмдан ортиқ қийматдаги электр ва газ “туя қилинди”

Жамият

image

Тошкент шаҳри ва вилоятида 4 та истеъмолчи 500 млн сўмдан ортиқ электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудий электртармоқлари” АЖнинг Тошкент шаҳар филиали маълум қилди. 

Билдирилишича, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва таъминотчи корхоналар билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида назорат тадбирлари ўтказилди. Унда электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Жумладан:

● Юқори Чирчиқ тумани, “Бирлик” МФЙ, Қипчоқ кўчасида жойлашган “М.О.К.” номли умумий овқатланиш шохобчаси табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб, давлат манфаатларига 206 млн 415 минг сўм (206 415 метр куб);

● Нурафшон шаҳрида жойлашган “Ободонлаштириш” бошқармасига қарашли фаввора электр тармоғига ноқонуний равишда уланиб, давлат манфаатларига 171 млн 720 минг сўм (171 720 кВт/соат);

● Миробод туманида жойлашган банк муассасаси электр энергиясидан ноқонуний равишда фойдаланиб, давлат манфаатларига 76 млн 860 минг сўм (170 800 кВт/соат);

● Бекобод шаҳри, 12-даҳа, Ойбек кўчасида жойлашган “O.K.Sh” МЧЖга қарашли тўйхона электр тармоғига ноқонуний уланиб, давлат манфаатларига 46 млн 604 минг 160 сўмлик (103 564,8 кВт/соат) зарар етказган.

“Ушбу 4 та объектнинг ноқонуний фойдаланган электр ва газ захираси умумий ҳисобда 501 миллион 599 минг 160 сўмни ташкил этди. Ҳозирги вақтда аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрнатилган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Уч вилоятда 1 млрд сўмдан зиёд электр энергияси ўғирлангани ҳақида хабар бергандик.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

электр газ Тошкент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made