Тошкентда 5 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)
3-саҳифа
−
20 Март 2023
5670Тошкент шаҳри Сергели тумани Файзли Тошкент кўчасида 5 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилди.
Қайд этилишича, 2023 йил 19 март куни соат 22:40 ларда Сергели туманида ЙТҲ рўй берган. Унда Lacetti, Labo, Malibu, Nexia 3 ва Captiva автомашиналари тўқнашиб кетган. Оқибатда Lacetti ва Labo автомашинаси ҳайдовчи ва йўловчилари тан жароҳати олган. Улар шифохонага олиб борилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023