Тошкентда 44 та электр ва 20 та газ тармоғи узилган
Жамият
−
09 Апрель 2020
6779Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво шароитида кескин ёмонлашув рўй берди. Бу ҳақда об-ҳаво мутахассислари олдиндан огоҳлантирган эди.
8 апрелдан 9 апрель кунига ўтар кечаси кучли қор ёғиши оқибатида кўплаб дарахтларнинг синишига, электр тармоқларида узилишлар ва газ қувурларининг шикастланишига сабаб бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Жами 44 та электр тармоқларида узилиш кузатилди, 31 та ҳолат эрталаб соат 10:00 га қадар бартараф этилиб, ҳозирда 13 та электр тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Булар:
• Олмазор тумани, Қорақамиш 2/3 ва 1/3 мавзеларида;
• Юнусобод тумани, "Исломобод" ва "Ҳасанбой" маҳаллалари, 14-мавзе, Марказ-4 мавзеларида;
• Мирзо Улуғбек тумани Улуғбек маҳалласида;
• Учтепа тумани "Кўксарой" маҳалласида;
• Чилонзор тумани, "Бешқўрғон" маҳалласи ва Чилонзор кичик саноат ҳудудида;
• Шайхонтоҳур тумани, "Самарқанд дарвоза", Сузук ота ва "Гулобод" маҳалларида;
Жами 20 та газ тармоқларининг узилиши кузатилиб, 7 та ҳолат эрталаб соат 10:00 га қадар бартараф этилиб, ҳозирда 13 та манзилларда газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Улар:
• Чилонзор тумани 9-мавзедаги 61-уй, 3-мавзедаги 78-уй, 6-мавзедаги 52-уй, 5-мавзедаги 11-уй, 6-мавзедаги 67-уйларда;
• Миробод тумани, Файзобод кўчаси 42-уйда;
• Олмазор тумани, Чуқурсой кўчаси 2,17 ва 18-уйларда;
• Юнусобод тумани, Ниёзбек йўли кўчаси 17-уйда;
• Учтепа тумани, 11-мавзе 17-уй, Заргарлик корхонаси,
• Яшнобод тумани, Авиасозлар 4-уй ва Бирлашган кўчаси 10-уйда;
Электр ва газ тармоғидаги узилишлар сабабли шаҳардаги 7 та локал қозонхоналар (Мирзо Улуғбек тумани - 5 та, Шайхотоҳур – 2 та) фаолияти тўхтатилган.
Уларга уланган 148 та кўп қаватли уйларга иссиқлик таъминотини етказишнинг вақтинча имконияти йуқ.
“Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Ҳозирда ушбу ҳолатларни бартараф этиш юзасидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда. Аварияларни тезкорлик билан бартараф этишга барча коммунал хизмат кўрсатиш корхоналарининг тегишли куч ва воситалари жалб қилинган”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Таъкидланишича, кун якунига, яъни соат 18:00 га қадар аниқланган узилиш ҳолатлари тўлик бартараф этилади.
LiveБарчаси