Тошкентда 4 та машина тўқнашди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Тошкентнинг Яккасарой туманида тўртта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 6 октябрь куни тахминан соат 13:30 ларда Яккасарой тумани ҳудудидаги Кичик халқа автомобиль йўлида юз берган. 2000 йилда туғилган К.Х. бошқарувидаги Nexia-3, 1987 йилда туғилган Р.А. бошқарувидаги Spark, 1993 йилда туғилган Б.С. бошқарувидаги Nexia-3 русумли, 1980 йилда туғилган Д.Г. бошқарувидаги JETOUR русумли  машиналар тўқнашган.

Дастлабки маълумотга кўра ЙТҲга 22 яшар ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-3 русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмасдан, йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб ҳаракатлангани сабаб бўлган.

Оқибатда тўртта автомашина иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Тўқнашув натижасида Spark автомашинаси ҳайдовчиси, шунингдек йўловчиси – вояга етмаган 2013 йилда туғилган Ж.Ж. тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига олиб борилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made