Тошкентда 36 ёшли аёл поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
10 Сентябрь
4588Тошкент шаҳрида уч фарзанднинг онаси бўлган аёл поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Билдирилишича, жорий йилнинг 23 август куни соат 02:00 ларда Салар-Нурҳаёт темирйўл бекатлари оралиғида бир кишини поезд уриб кетгани аниқланган. Воқеа жойига тез ёрдам ва ички ишлар ходимлари етиб келган, 1988 йилда туғилган аёлга биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.
Аёл шифохонада жарроҳлик амалиётига олинган. У бир неча кун давомида даволанишига қарамай вафот этган. Маълумотларга кўра, унинг уч нафар фарзанди бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилояти Зангиота туманидаги темирйўл ҳудудида 10 ёшли болани поезд уриб юборганди.