Тошкентда 316 млн сўмлик газни ўғирлаганлар аниқланди
3-саҳифа
−
26 Декабрь
1887Тошкент шаҳар Юнусобод туманида 316,5 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлар аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзенергоинспексия” Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Юнусобод туманида жойлашган кўп қаватли тураржой биносида фуқаро М.Х. га қарашли бинонинг нотурар қисмида газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан 2 дона икки контурли иситиш жиҳозларидан ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланилгани аниқланган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 316,5 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида минерал ўғит ишлаб чиқариш цехининг 8,7 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган эди.
LiveБарчаси