Тошкентда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
20 Январь 2023 6512 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида учта автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Кеча, 19 январь куни соат 18:00 да Яккасарой тумани Шота Руставелли кўчасида Malibu, Spark ҳамда Nexia 3 автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Оқибатда Spark ва Malibu автомобиллари ҳайдовчилари тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиззахда 8 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь