Тошкентда 261 фуқарога сохта “тонировка” рухсатномасини тайёрлаган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
15 Май 2023
5183Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи шахс ноқонуний равишда фуқароларга “тонировка” учун рухсатнома тайёрлаш билан шуғулланиб келгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Тошкент вилояти Чиноз туманида истимоқат қилувчи 1991 йилда туғилган фуқаро 2022 йилнинг июнь ойида My-gov-uz.net хостингини яратиб, Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг расмий хостингида мавжуд бўлган амалдаги транспорт воситалари ойналари тусини ўзгартиришга рухсат берувчи рухсатномадан кўчирма олган. У махсус дастур орқали рухсатномадаги маълумотларни ўзгартириш йўли билан “права”ларни қалбакилаштирган. 2022 йилнинг июль ойидан 2023 йилнинг март ойига қадар ўзининг жиноий шериклари орқали жами 261 нафар фуқарога ушбу қалбаки рухсатномаларнинг ҳар бирини 1,4 миллион сўмдан 2,4 миллион сўмгача бўлган нархда сотиб келган. Умумий ҳисобда фуқароларга 365 миллион 400 минг сўм миқдорида моддий зарар етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳга ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми "а" банди ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми "б" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси