Тошкентда 200 минг сўмлик пулларни қалбакилаштирганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг ижтимоий соҳада коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси Чилонзор тумани бўлими ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.А. фуқаро Ж.Х.га 200 минг сўмлик купюрадаги жами 300 дона 60 миллион сўм қалбаки пулларни 20 миллион сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг Monza русумли автомашинасидан 4 дона қалбаки купюра ҳамда 200 минг сўмлик миллий валюта сурати туширилган 89 дона А4 форматдаги қоғозлар, чизғич, қайчи ва канцелярия пичоғи ҳамда фуқаролар Д.Т. ва Ж.З.дан компьютер ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда қарийб 1 миллиард сўмлик қалбаки пулларни сотаётган шахслар ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

қалбакилаштириш 200 минг сўмлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made