Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юборди. Ким айбдор? (видео)
3-саҳифа
−
12 Февраль 2023
15303Пойтахт Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Унинг тасвири аллақачон ижтимоий тармоқда тарқалди. Унда йўлнинг белгиланмаган қисмидан шоша-пиша ўтиб келаётган пиёдани Spark автомобили уриб юборганини кўриш мумкин.
Ушбу ҳодиса бўйича пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси батафсил маълумот берди.
Қайд этилишича, ЙТҲ жорий йилнинг 10 февраль куни соат 17:00 да содир бўлган. 2002 йилда туғилган Ш.Ш. Spark машинасини Мустақиллик шох кўчасида бошқариб кетаётганда, йўлни бегиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда Б.Н.ни уриб юборган.
Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиалига олиб борилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри Миробод туманида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганди.