Мирободда 3 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
3-саҳифа
−
02 Февраль 2023
5802Миробод тумани Толимаржон кўчасида бугун, 2 февраль куни 2000 йилда туғилган К.Ю. бошқарувида бўлган “Лабо” русумли транспорт воситаси ҳамда 2003 йилда туғилган У.М. бошқарувида бўлган “Матиз” русумли автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
“Ҳодисанинг дастлабки сабаби: “Лабо” русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракатланиш устуворлигига ега бўлган “Матиз” русумли автомашина ҳайдовчисига йўл бермай, бурилиш манёврини амалга оширган.
Зарба натижасида “Матиз” русумли автомашина бошқарувни йўқотиб, йўл четида тўхтаб турган 1988 йилда туғилган A.К.га тегишли “Спарк” русумли автомашина билан тўқнашиб кетган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, тўқнашув оқибатида “Лабо” русумли автомашина ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам Тошкентда 4 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган эди.