Тошкентда 2 та электробус ва Cobalt тўқнашди

Жамият

image

Бугун, 20 февраль куни Тошкентда 2 та электробус ва Cobalt русумли автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Қайд этилишича, соат 09:30 ларда Яккасарой тумани КҲАЙ кўчаси сотув офиси қаршисида 1997 йилда туғилган Д.С. YUTONG русумли электробусни бошқариб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотган. Оқибатда йўлнинг бошқа қисмига чиқиб кетиб, қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган 1980 йилда туғилган Х.М бошқарувида бўлган Cobalt русумли автоулов билан тўқнашган. Сўнгра Д.С. бошқарувида бўлган YUTONG русумли электробус 1986 йилда туғилган А.А. бошқарувида бўлган YUTONG русумли электробус билан тўқнашиши оқибатида ЙТҲ юз берган.

Айни пайтда Д.С. бошқарувида бўлган электробуснинг 2004 йилда туғилган йўловчиси тан жароҳати олиб, шифохонага мурожаат қилгани айтилмоқда.

"Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда", дейилади бу ҳақдаги хабарда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 февраль куни Тошкент шаҳар Сергели туманида  электробус йўл четини ажратиб турувчи панжарага  бориб урилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг