Тошкентда 19 ёшли йигит Lacetti`да ЙПХ инспекторини босиб кетди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходими автомобилда босиб кетилган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида хабарлар тарқалди.

Пойтахт ИИББ мазкур ЙТҲ бўйича расмий маълумот берди. Унда билдирилишича, ЙТҲ кеча, 1 сентябрь куни соат 19:00 лар атрофида Миробод туманида содир бўлган.

Шаҳрисабз кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сержант Салим Умаров “Grand Mir” меҳмонхонаси олдида 25 ёшли Жаҳонгир Б. бошқарувчидаги Captiva русумли автомобилни тўхтатган. Сержант Умаров ҳайдовчининг ҳужжатларини текшириб, йўлнинг четига қараб юра бошлаган. Шу вақтда Lacetti русумли автомобилни бошқариб кетаётган 19 ёшли Темурбек М. бошқарувни йўқотиб, тўхтаб турган Captiva билан тўқнашган ва инерция бўйича ҳаракатни давом эттириб, ЙПХ ходимини босиб кетган.

ЙТҲ натижасида 30 ёшли Салим Умаров тан жароҳати олиб, шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда тергов олди суриштирувлари олиб бориляпти. Йиғилган ҳужжатлар прокуратура органига берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент

Баҳолаганлар

1423

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг