Тошкентда 16 яшар қиз ўз уйида осилган ҳолда топилди
3-саҳифа
−
14:18 3758 1 дақиқа
Тошент шаҳрида 16 яшар қиз ўз уйида осилган ҳолатда топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ сўровига жавобан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Унинг билдиришича, жорий йилнинг 12 октябрь куни соат 18:12 да “112” рақами орқали келиб тушган хабарга кўра, Тошкент шаҳри Олмазор тумани “Иброҳим ота” МФЙ, Чуқурсой кўчасида жойлашган хонадонда 2010 йил 17 августда туғилган М.Р. нинг вафот этганлиги аниқланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, унинг укаси уй эшиги қулфланганлиги сабабли балкон орқали хонадонга кирганида, опасини осилган ҳолатда кўрган. Ҳодиса жойига етиб борган тез тиббий ёрдам ходимлари унинг вафот этганини қайд этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида 1994 йилда туғилган эркак бекатда осилган ҳолда топилганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь