Тошкентда 132 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 27 июль соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 132 нафарга ошиб, 20 952 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатлар:

84 нафари Тошкент шаҳрида;

48 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент вилоятида 75 нафар, Андижон вилоятида 32 нафар, Тошкент шаҳрида 18 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 15 нафар, жами 140 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб Ўзбекистонда 11 245 (+140) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 9 588 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

124

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг