Тошкентда 100 минг дона этил спиртини сотишга уринганлар қўлга тушди
3-саҳифа
−
05 Октябрь
2768Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида 100 минг дона тиббиёт этил спиртини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва ИИББ ходимлари ҳамкорликда Касаба кўчасида ўтказилган тадбирда спирт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган О.В. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Фарғона вилоятидан олиб келинган жами 100 минг дона тиббиёт этил спиртини фуқаро Я.И.га 8 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида антисептик ишлаб чиқариш учун харид қилинган этил спиртини сотиб юборган МЧЖ раҳбарлари аниқланган эди.
LiveБарчаси