Курс UZS

USD

12 920.00

-11.94

EUR

14 102.18

-5.27

RUB

149.52

-0.66

Тошкентда ҳуқуқ-тартибот ходимлари болали аёлга куч ишлатдими? (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 12 март куни “НеМолчи” лойиҳаси асосчиси Ирина Матвиенко ўзининг Instagram саҳифасига ИИО ходимлари патруль машинасида болали аёлни олиб келгани, у машинадан тушишни истамай қаршилик қилгани ва ЙПХ ходими уни мажбуран туширгани акс этган видеони жойлади. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йил 11 март куни тахминан соат 21:30 ларда Миробод тумани ҳудудида 1989 йилда туғилган (муқаддам бир неча марта Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47, 161, 183, 1883-моддалари бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган) Х.А. ўзининг уч нафар 10, 5 ва 3 ёшли фарзандларидан фойдаланиб, уларнинг соғлом ҳаёт кечириши ва таълимга жалб қилинишини таъминламай, тиланчилик билан шуғуллангани аниқланган.

Мазкур ҳуқуқбузарликни тўхтатиш ва қонуний чора кўриш мақсадида ППХ ходимлари ушбу аёлни яқин орадаги ИИБга олиб борган. Бироқ фуқаро ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларига итоат этмасдан, жамоат тартибини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик), 1883-моддаси (Тиланчилик қилиш) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Уч нафар вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириш чоралари кўрилмоқда. Видеoтасвирда акс этган ҳолат юзасидан ходимларнинг ҳаракатига баҳо бериш мақсадида хизмат текшируви тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ҳуқуқ-тартибот ходимлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг