Коронавирусга чалинган тошкентлик 32 ёшли ҳомиладор аёл вафот этди
Жамият
−
26 Июль 2020
11841Тошкентда 30 ҳафталик ҳомиласи бўлган 32 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Тошкент шаҳар Сергели туманида яшаган 32 ёшли Д.И. (аёл)да 2 июлдан ҳолсизлик, иситма 38 С даражагача кўтарилиши, йўтал бошланган ва 6 июль куни у “Бэбимед” хусусий клиникасига мурожаат қилган. 9 июлга қадар уй шароитида даволанган.
9 июлдан бошлаб шаҳар 7-сон туғруқ комплексида “29 ҳафталик 5-ҳомиладорлик, 4-туғруқ, икки томонлама пневмония, семизликнинг 2-даражаси, камқонлик” ташхиси билан стационар шароитида даволанган.
Унда “COVID-19” тасдиқлангандан сўнг эса 17 июль куни шаҳар 3-сон туғруқ комплексига ўта оғир аҳволда ўтказилган. У ерда унга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги асорати билан кечган.
Беморда 30 ҳафталик ҳомиладорлик, шунингдек, асоратланган акушерлик анамнези, ҳомиланинг антенатал ўлими, қандли диабет ва семизликнинг 2-даражаси бўлган.
Беморнинг асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай у ўткир респиратор дистресс синдроми, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка шиши, полиорган етишмовчиликдан вафот этган.
LiveБарчаси