Тошкентда ҳоким ёрдамчиси онасини ўласи қилиб калтаклагани айтилмоқда
3-саҳифа
−
24 Июль
21965Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллардан бирида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган шахснинг ўз онасини ўласи қилиб калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. QALAMPIR.UZ ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи Нилуфар Исахонова билан боғланди.
Исахонованинг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 июль куни Мирзо Улуғбек туманидаги хонадонларнинг бирида содир бўлган воқеа оқибатида 65 ёшли М.И. исмли аёл турли хил тан жароҳатлари олган. Ҳолат юзасидан туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 105-моддаси (Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, фуқаро М.И.да аниқланган тан жароҳатининг оғирлик даражасини ҳамда руҳий ҳолатини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий ва психиатрик экспертиза тайинланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
QALAMPIR.UZ'нинг бошқа бир манбасига кўра, аёл Мирзо Улуғбек туманидаги маҳаллардан биридаги ҳоким ёрдамчисининг онаси бўлган. Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси ишдан бўшаш бўйича ариза ёзган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида аёл ногирон онасини калтаклагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси