Қаршида аёл ногирон онасини калтаклади (видео)
Жамият
−
01 Август 2021
12574Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро ўзининг ногирон онасини ураётгани акс этган видео тарқалди. Қашқадарё вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, Қарши шаҳар, “Шайхали” маҳалласи Бўзтепа кўчаси, 18-ётоқхона, 56-хонада яшовчи фуқаро Х.О. онаси, 1- гуруҳ ногирони М.А. билан бирга яшаб келади.
Жорий йилнинг 13 июль куни Х.О. онаси, 1- гуруҳ ногирони М.А.ни Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси Қашқадарё вилояти бўлими биноси олдига ҳокимият вакилларидан пул ундириш мақсадида олиб келган.
Х.О. онаси, 1- гуруҳ ногирони М.А.ни юқоридаги манзилда қолдириб ўз ишлари билан кетиб, қайтиб келгач, онасига “нега ҳокимият вакилларидан пул сўрамадинг?!” деб таҳқирлаган.
Маълум қилинишича, Х.О. ва унинг оиласига 2020 йил январь ойидан 2021 йил июль ойигача озиқ-овқат ва нақд пул шаклидаги 56 млн 500 минг сўм моддий ёрдам берилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан уларга уй-жой ажратилган бўлиб, кейинги тўловларни тўлашга имкони йўқлиги боис, 2021 йил 21 январь куни 3-сонли тўлов топшириқномасига асосан Қарши шаҳар “Ипотека банк” АТИБ Қашқадарё вилоят филиали томонидан 28 млн 634 минг 93 сўм маблағ Х.О.га берилган ҳамда Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан 0,2 сотих ерга уй-жой қуриш учун ер ажратилган.
Ҳозирда Х.О.нинг онаси, 1- гуруҳ ногирони М.А.га нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари вилоят ИИБ ХҚМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
LiveБарчаси