Тошкентда ҳиндистонлик ўз жонига қасд қилди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида жойлашган хусусий фирмада ишлаб келган 1963 йилда туғилган Ҳиндистон фуқароси Ш.С. ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.

Билдирилишича, марҳум Тошкентда вақтинча рўйхат асосида яшаб келган. У вафотидан олдин инглиз ва рус тилларида тилхат ёзиб қолдирган. Унда асосан моддий қийинчиликка тушиб қолгани, ўз жонига ўзи қасд қилгани, ушбу ҳолат бўйича ҳеч кимга ҳеч қандай даъвоси йўқлиги ҳақида ёзилган. 

Шунингдек, марҳум тилхатда танасини Ҳиндистон Республикасига жўнатилишини илтимос қилган. 

Маълум бўлишича, Ш.С. 12 июль куни тахминан соат 12:00-13:00 оралиғида фирма биноси ичидаги ҳаммомхонада ўзининг чап билак соҳаси томирларига ва бўйин соҳасига устара ёрдамида жароҳат етказиб, ўз жонига қасд қилган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Яккасарой тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 11 июнь куни 45 ёшли ўзбекистонлик аёл Ҳиндистондаги хусусий шифохона ҳаммомида ўз жонига қасд қилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Toshkent Yakkasaroy hindistonlik

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг