Тошкентда ҳайдовчи ЙҲХБ ходимини уриб юборди

Жамият

image

Кеча, 4 апрель куни Яшнобод туманида юз берган йўл-транспорт ҳодисасида Йўл-патруль хизмати ходими жабрланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Яшнобод тумани Чилон ота кўчасида яшовчи Ф.Ю. Spark русумли автомобилни “ТХАЙ-Дўрмон” кўчалари чорраҳасида ҳайдаб кетаётиб, шу чорраҳада вужудга келган автомашиналар тирбандлигини бартараф этаётган Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракат хавфсизлик бошқармаси ходимини уриб юборган.

Натижада ЙҲХБ ходими тан жароҳати билан ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Яшнобод тумани

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг