Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши яна ҳаёт учун хавфли даражага чиқди
Жамият
−
22 Декабрь 2023
5226Тошкентда ҳавонинг ифлосланиш даражаси сиёҳранг, яъни энг хавфлилик нуқтасига етди. Маҳаллий вақт билан 11.30 даги ҳавонинг ифлосланиш даражаси 244 баллни ташкил этди.
Шунингдек, ушбу кўрсаткич соат сайин кўтарилиб бормоқда. Хусусан, соат 11:00 лар атрофида Тошкент шаҳрининг кўрсаткичи 166 даража билан қизил рангда, дунё мамлакатлари рейтингида 10-ўринда турганди. Ярим соат ичида пойтахт ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рўйхатида бирдан 3-ўрингача кўтарилди.
Айни вақтда, Тошкент Ҳиндистоннинг Деҳли ва Покистоннинг Лаҳор шаҳарларидан кейинги ўринни банд қилиб турибди.
Шунингдек, Тошкентда ҳаво таркибидаги майда зарарли заррачалар – ПМ2.5 концентрацияси ЖССТ ҳаво сифати бўйича йиллик йўриқнома қийматидан 38,7 баробарга ортиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидрометереология марказининг мутахассиси пойтахтда вазиятнинг ёмонлашишига дарахтларнинг, яшилликнинг камаяётганини сабаб сифатида келтирганди.