Тошкентда ҳавонинг ифлосланиши меъёридан 43 марта ошиб кетди 

Жамият

image

Тошкент шаҳри ҳавосининг майда қум-чанг зарралари билан ифлосланиш даражаси меъёридан 43 марта ошиб кетди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Унга кўра, Кавказ ҳудудида ҳафта давомида шаклланган салқин ва нисбатан нам ҳаво оқимлари Каспий денгизи орқали Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбий ҳудудларига бугун, 11 сентябрь куни эса бошқа ҳудудларига кириб келди. 

Бу эса республиканинг аксарият ҳудудларида шамол тезлиги 13-17 м/с гача, жанубда ва чўл ҳудудларида 20 м/с кучайишига сабаб бўлди. Хоразм, Бухоро, Навоий, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол чанг-тўзон билан қайд этилди, кўринувчанлик 500-2000 метргача ёмонлашган.

Куннинг иккинчи ярмида фронтал булутли чизиқ Тошкентнинг ғарбий туманларига яқинлашди. Шу сабабли соат 15:05 дан 16:00 гача шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайди. Натижада шамол ернинг қуриган юзасидан чанг зарраларини кўтарди, бу эса ҳавонинг хиралашишига ва кўринувчанлик 1400 метргача ёмонлашишига сабаб бўлди.

Бунинг ортидан пойтахтда атмосфера ҳавосидаги PМ 10-майда заррачаларининг миқдори 1322 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган қийматдан 2,4 марта кўп. PМ 2,5 219 мкг/м3-майда заррачаларининг миқдори БССТ талабларидан 43 марта кўп бўлди.

Тошкентда чанг-ғубор 11 сентябрь куни ва кечаси давомида сақланиб туради.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент атмосфера чанг-тўзон ифлосланиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг