Тошкент жанубида қуриладиган янги аэропорт учун қанча ер ажратилиши маълум бўлди
Жамият
−
03 Сентябрь 9686 2 дақиқа
Тошкент вилоятида қурилиши режа қилинган янги халқаро аэропортга Ўрта Чирчиқ ҳамда Қуйи Чирчиқ туманидан жами 1309,76 гектар ер майдони ажратилади. Бу ҳақда вилоят Кадастр бошқармаси хабар берди.
Аэропорт учун ажратилган суғориладиган ерлар 1075,45 гектарни, боғлар 112,69 гектар, яйлов ва пичанзорлар 0,65 гектар, бошқа ерлар эса 120,97 гектарни ташкил қилади.
Ўрта Чирчиқ туманидан жами 790,76 гектар. Шундан:
- суғориладиган ерлар – 609,95 гектар;
- боғлар – 112,63 гектар;
- яйлов ва пичанзорлар – 0,65 гектар;
- бошқа ерлар – 67,53 гектар.
Қуйи Чирчиқ туманидан жами 519 гектар. Шундан:
- суғориладиган ерлар – 465,5 гектар;
- боғлар – 0,06 гектар;
- бошқа ерлар – 53,44 гектар.
Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қурилиши жорий йилнинг 1 август куни Президент Шавкат Мирзиёевга транспорт соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича ахборот берилган пайтда маълум қилинди. Унда Тошкент шаҳрига авиайўловчилар оқими 2030 йилда 15 миллионга етиши кутилаётгани, лекин бунга ҳозирги аэропортнинг қуввати етмаслигини айтилганди. Шаҳар ичида жойлашгани сабабли уни кенгайтириш имкони ҳам йўқ. Шу боис Тошкент вилоятида янги халқаро аэропорт қуриш режалаштирилган.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг сўзларига кўра, янги аэропорт амалдаги Тошкент халқаро аэропортидан 17 километр масофада, Тошкент–Самарқанд йўналишидаги мавжуд автомобиль йўли ва яқин келажакда барпо этиладиган пуллик автомагистралга яқин ҳудудда жойлашади.
Дастлабки босқичда аэропорт йилига 20 миллионгача йўловчига хизмат кўрсатади, бир вақтнинг ўзида 169 та самолётни қабул қила олади ва соатига 40 дан ортиқ парвоз ва қўнишларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Live
Барчаси