Тошкент вилоятидаги 12,5 минг хонадон “свет”сиз қолди
Жамият
−
28 Март
5549Бугун, 28 март куни соат 09:33 да кучли шамол оқибатида Тошкент шаҳрида 110 кВли “Л-К-Д” электр узатиш тармоғи 60 МВт қувват билан авариявий ўчди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент вилоятининг Пискент, Қуйи Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларида истиқомат қилувчи 12 минг 550 та истеъмолчи, шунингдек, кичик ишлаб чиқариш саноат корхоналари электр таъминотидан узилган.
Ҳозирги вақтда истеъмолчиларни бошқа манбалардан таъминлаш чоралари кўрилаётгани айтилмоқда.
Шунингдек, соат 10:20 да Чилонзор тумани, 19-даҳа “Хирмонтепа” маҳалласида диаметри 50 миллиметр бўлган паст босимли газ қувури катта дарахт шамол оқибатида илдизидан қўпорилиб тушгани боис узилган. Оқибатда ушбу ҳудуддаги 16 та кўп қаватли уйнинг 768 та хонадони табиий газдан вақтинча узилган.
"Айни пайтда ноқулай об-ҳаво (қаттиқ шамол ва ёмғир) шароитига қарамасдан, махсус бригадалар томонидан ушбу носозликлар бартараф этилмоқда", дейилади хабарда.