Тошкент вилоятида 13 яшар қизнинг зўрланиши бўйича суд ёпиқ ўтадиган бўлди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятида 13 ёшли қиз Миллий гвардия ходими томонидан бир неча йил аввал зўрлангани ҳамда мазкур ҳолат бўйича иш судга оширилгани ҳақида хабар берган эдик. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовга кўра, иш ёпиқ судда кўрилади.

Келтирилишича, бугун, 9 август куни жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ туман судининг иш юритувига Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айбланган Ш.Ш.га оид жиноят иши келиб тушган. Жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар судининг 2023 йил 29 июлдаги ажрими билан унга нисбатан“қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. 1993 йилда Тошкент вилоятида туғилган Ш.Ш. Қибрай тумани Қўриқлаш бўлими сафдор-ходими бўлиб, жиноят содир этилган пайтда ишсиз бўлган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 118-моддасида назарда тутилган ҳолатлар билан боғлиқ жиноят ишлари Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўрилади.

Эслатиб ўтамиз, айбланувчи Ш.Ш. мазкур ҳолатни 2019 йилнинг ёз фаслида Тошкент вилояти Қибрай туманида содир этган. Жабрланган қиз ота-онаси билан Америка Қўшма Штатларида истиқомат қилган. 2019 йилнинг ёзида эса бувисининг уйига, Тошкент вилояти Қибрай туманига келган. Воқеа содир бўлган куни қиз дугонаси билан бирга бўлган. Уйига қайтаётганида уни бувисининг қўшниси Ш.Ш. куч ишлатиб, бир бинога олиб кирган ва ўша ерда қизни зўрлаган. Қиз узоқ вақтга қадар таҳдидлардан қўрқиб бўлган воқеани ҳеч кимга айтмаган. 2022 йилнинг февраль ойида қизнинг ота-онаси бундан хабар топиб, Шариповни жавобгарликка тортиш учун АҚШдан Тошкент шаҳрига етиб келган. Бунинг учун улар турли давлат ташкилотларига ариза билан мурожаат қилган, аммо натижа бўлмаган. Жорий йилнинг 29 июль куни мазкур иш бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, дастлабки суд мажлислари ўтказилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент вилояти ёпиқ суд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг