18 ёшли “права”сиз ҳайдовчи ЙТҲда ҳалок бўлди (видео)
3-саҳифа
−
14 Август 2023
16469Тошкент вилояти Қибрай туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 18 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 11 август куни соат тахминан 15:00 атрофида Қибрай тумани ҳудудидан ўтган 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 10-километрида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 18 ёшли М.З. онасига тегишли бўлган Spark русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётган вақтида йўлнинг хавфли бурилиш қисмида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилган.
Оқибатда ҳайдовчи олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган. Шунингдек, автомобилнинг олд ўриндиғида бўлган 18 ёшли йўловчи туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Мазкур ЙТҲ бўйича Қибрай тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 27 июль куни пойтахтда 17 ёшли ўсмирни Маlibu-2 машинаси уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.