Тошкент вилоятида сохта суд мажлиси ўтказилди

Жамият

image

Ўтказилмаган судни бўлиб ўтди, деб расмийлаштирган судьяга чора кўрилди. Бу ҳақда Судялар олий кенгаши муносабат билдирди. 
 
Қайд этилишича, Тошкент вилояти, Нурафшон туманлараро маъмурий судининг судяси ўтказилмаган суд мажлисини гўёки бўлиб ўтган, деб қайд этиб, тегишли суд ҳужжатини қабул қилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан ўз вақтида хизмат текшируви ўтказилиб, Тошкент вилояти судлари судьялари малака ҳайъати қарори билан унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган. 

Муносабатда ҳодиса қачон бўлгани, қандай ҳужжат қабул қилингани, судьянинг исми-шарифи ва унга нисбатан қўлланилган жазо тури очиқланмаган. 

"Мазкур қарордан норози тараф Судьялар олий малака ҳайъати ва Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Шикоят белгиланган тартибда кўриб чиқилади", дейилади хабарда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент вилояти сохта суд мажлиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made