Тошкентда симёғочга урилган Cobalt тўлиқ ёниб кетди
3-саҳифа
−
14 Ноябрь 2023
7962Ижтимоий тармоқларда симёғочга урилган Cobalt тўлиқ ёниб кетгани акс этган фото ва видео тасвирлар тарқалди. QALAMPIR.UZ мазкур ҳолат юзасидан маълумот олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Самандар Ҳикматуллаев билан боғланди.
Унинг маълум қилишича, ушбу бахтсиз ҳодиса жорий йилнинг 12 ноябрь куни соат 15:10 да Тошкент шаҳрининг Бектемир тумани “Гулбоғ” МФЙда содир бўлган.
Аниқлик киритилишича, Cobalt ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги бетон симёғочга бориб урилган, оқибатда ёнғин юзага келиб, машина тўлиқ ёниб кетган.
Воқеа жойига 2 та қутқарув экипажи жалб қилинган бўлиб, улар ҳудудга соат 15:19 да етиб бориб, 15:34 да ёнғинни ўчирган.
“Мазкур ЙТҲ оқибатида ҳеч ким тан-жароҳати олмаган”, дейди Самандар Ҳикматуллаев.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида ҳам ISUZU русумли автобус билан тўқнашган Cobalt ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь