Тошкент вилоятида МЧЖ раҳбари ҳосилдор ерни эгаллаб олгани аниқланди
3-саҳифа
−
25 Апрель 2022
8994Тошкент вилоятининг Бекобод туманида МЧЖ раҳбари ғалла ва шоличилик учун ажратилган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Бекобод туманда ўтказилган терговга қадар текширувда, “А.Г.” МЧЖ раҳбари Л.А. “А.И.” МЧЖга ғалла ва шоличилик учун ажратилган 0,76 гектар суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, ушбу ер майдонида ноқонуний балиқ ҳовузи ташкил қилиб, давлат ва жамият манфаатларига 273,2 млн сўм зарар етказгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда
LiveБарчаси