Тошкент вилоятида “Маданият уйи” дўконга айлантирилди
Маданият-санъат
−
21 Ноябрь 2022
8922Шу кунларда ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида жойлашган маданият уйи дўконга айланиб, ташқи кўриниши ўзгартирилгани атрофида бўлиб ўтаётган муҳокамаларга “Маданий мерос” агентлиги расмий муносабат билдирди.
Агентлик маълум қилишича, ташқи кўриниши ўзгартирилган бино Тошкент вилоятининг Бекобод туманида жойлашган бўлиб, “Бекобод цемент” АЖга қарашли “Бекобод цемент маданият уйи” бўлган. Аммо, бино Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.2019 йилдаги 846-сонли қарори билан архитектура ёдгорлиги сифатида рўйхатга олинмаган.
Шунингдек, агентлик ўз тизимидаги моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, музейлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, маданий бойликларни аниқлаш, муҳофаза қилиш ва тўлиқ маълумотлар базасини яратиш каби вазифаларни амалга оширишини қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида Қашқадарё вилоятидаги “Кунжутлитепа” археология ёдгорлиги буткул бузиб, пуллаб юборилгани аниқланган эди.
LiveБарчаси